Унга кўра, Ўзбекистон U20 терма жамоаси "B" гуруҳидан жой олиб, Хитой Тайпейи мезбонлик қиладиган саралаш гуруҳида Баҳрайн, Камбоджа ва Непал каби жамоалар билан рақобатлашадиган бўлди. Гуруҳ баҳслари 21-29 сентябрь кунлари ўтказилади.
Унда 10 та гуруҳ ғолиби ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган 5 та жамоа 2025 йил 6-23 февраль кунлари Хитойда ўтадиган Осиё кубоги финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади,
Қуйида саралаш гуруҳларидан ўрин олган терма жамоалар билан танишасиз:
«А» гуруҳи: Вьетнам, Сурия, Бангладеш, Бутан, Гуам;
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Камбоджа, Непал;
"C" гуруҳи: Корея Республикаси, Ливан, БАА, Қувайт, Шимолий Мариана ороллари;
"D" гуруҳи: Австралия, Саудия Арабистони, Фаластин, Афғонистон, Макао;
"E" гуруҳи: Тожикистон, Ўмон, Малайзия, Шри-Ланка, КХДР;
"F" гуруҳи: Индонезия, Яман, Тимор Лесте, Малдив ороллари
"G" гуруҳи: Эрон, Мўғулистон, Ҳиндистон, Лаос;
"H" гуруҳи: Ироқ, Таиланд, Филиппин, Бруней;
"I" гуруҳи: Япония, Қирғиз Республикаси, Мьянма, Туркманистон;
"J" гуруҳи: Иордания, Қатар, Сингапур, Ҳонгконг.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон биринчи турда Камбоджа билан рақобатлашса, Непалга қарши ўтади. 3-тур эса мезбон Хитой Тайпейига қарши ўтса, 4-тур Баҳрайнга қарши майдонга тушади.