Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида сайёҳлар оқими оширилади

    Туризм 21 октябр 2022 1083

    Жорий йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Бахтиёр Ибрагимов ва Бангладешнинг «Best Sourcing» компанияси раҳбари Меҳди Маҳбуб ўртасида учрашув ўтказилди.

    Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Бангладешда кенг тарғиб қилиш, туризм соҳаси вакилларига яқиндан таништириш, бангладешлик сайёҳлар оқимини мамлакатимизга йўналтириш ва шу билан бирга, М. Маҳбуб томонидан юритилаётган Марказ фаолиятини ўзбек томонидан қўллаб-қувватланиши тасдиғи сифатида унга Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Бангладешдаги расмий вакили мақомини бериш эди.

    Учрашув доирасида, Б. Ибрагимов томонидан М. Маҳбубга сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда зиёрат туризми учун катта имкониятлар яратилаётганлиги, жумладан, янги туризм объектлари, дам олиш масканлари, гастрономия ва «зиёрат туризми» йўналиши бўйича юксак салоҳиятга эга эканлиги ҳақида маълумот берилди. Қолаверса, ҳадис илми олимларининг устози Муҳаммад ал-Бухорий, Нақшбандия тариқатининг кўплаб етук издошлари айнан шу заминдан чиққанлиги алоҳида таъкидланди.

    Ўз навбатида, М. Маҳбуб Ўзбекистоннинг халқи меҳмондўст эканлиги, туризм соҳасидаги улкан салоҳиятини инобатга олган ҳолда, бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш юзасидан ўз фикрларини илгари сурди.

    Шу билан бирга, мазкур учрашув давомида, М. Маҳбуб мамлакатимиз туризм салоҳиятини Бангладеш телеканалларида кенг тарғиб қилувчи «Рамазон» дастури лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистон ва Бангладеш давлатлари ўртасидаги авиақатновларни йўлга қўйиш, Бангладеш сайёҳлари учун Ўзбекистон бўйлаб туристик маршрутлар ишлаб чиқиш, Марказ фаолияти ривожи йўлидаги тарғибот тадбирларини ташкил этиш каби масалалар юзасидан ўз таклифларини маълум қилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates