Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиради

    Бизнес 8 феврал 2024 461

    Жорий йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида иштирок этди.

    Тадбирда делегацияларга: Ўзбекистон томонидан – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Беларусь томонидан – Беларус Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Леонид Заяц бошчилик қилди. Шунингдек, Форумда икки давлатнинг 300 дан ортиқ вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

    Форумнинг ялпи мажлисида сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлашнинг барқарор ўсиш динамикасини, икки мамлакат иқтисодиётида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги, бу ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича вазифаларни амалга ошириш имконини бераётгани алоҳида таъкидланди.

    Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги истиқболли бозорларни ўзлаштиришга қаратилган сармоявий ҳамкорлик ва савдо алоқаларини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Бунда ўзаро ташрифлар, инвестиция форумлари, кўргазмалар, корхоналарга ташрифлар, бизнес-учрашувлари муҳим аҳамият касб этаётгани ҳудудлар салоҳиятини юзага чиқариш, жойларда кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасидаги алоқалар самарадорлигини ошириш имконини беради. Шу нуқтаи назардан, сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг минтақавий вакилларини фаол ва муваффақиятли ҳамкорликка чақириб, ҳукуматлар қўшма ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлади.

    Савдо уйи ташкил этиш, ёғоч ва озиқ-овқат маҳсулотларини имтиёзли харид қилиш ва тизимли етказиб бериш механизмини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш икки давлат муносабатларининг истиқболли йўналишларидан эканлиги таъкидланди.

    Форум дастури қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, сармоявий ҳамкорлик, спорт, туризм, соғлиқни сақлаш ва ёшлар сиёсати соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишга бағишланган панель сессиялари билан давом эттирилди.

    Тадбир якунлари бўйича икки мамлакат ҳудудларининг ўзаро ташрифлари жадвали, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама шартномалар, шунингдек, сармоявий битимлар ва савдо шартномалари тўплами қабул қилинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates