Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида парламентлараро ҳамкорлик янада  мустаҳкамланади

    Халқаро ҳамкорлик 17 ноябр 2023 1123

    Жорий йил 16 ноябрда Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Кенгаши раиси Наталя Кочанова билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон ва Беларусь парламентлари етакчиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама муносабатлар ўзаро ишонч ва дўстона муҳитда ривожланаётганлиги алоҳида қайд этилди.

    Мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб боряпти. Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 баробарга кўпайиб, 500 миллион доллардан ошди.

    Шу билан бирга мулоқот давомида президентларимиз томонидан олий даражада эришилган барча келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда парламентларимизнинг фаоллигини ошириш зарурлиги айтиб ўтилди.

    Музокарада икки давлат ўртасида парламентлараро мулоқотни самарали давом эттириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Ҳудудларни ривожлантириш, аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, улар ўртасида бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш йўналишларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.

    Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида юқори даражада эришилган келишувларнинг ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши зарурлигига тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув якунида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ҳолда конструктив тарзда ривожланишига умид билдирилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates