Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

    2023 йил 14 июль куни Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

    Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Беларус Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Игор Назарук бошчилик қилди.

    Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, икки давлатнинг кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалари муҳокама қилинди.

    Иқтисодий дипломатияни, жумладан, ҳудудлараро даражада фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ташқи савдо соҳасида етарлича фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Икки давлат бозорларида талаб юқори бўлган маҳсулотларни айирбошлашни жадаллашитириш ҳисобига ўзаро савдо ҳажмини оширишга қизиқиш билдирилди. Фармацевтика, ветеринария, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Музокаралар кун тартибидан маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш ҳам жой олди. Шу нуқтаи назардан, томонлар илм-фан ва таълим соҳасидаги шерикликни чуқурлаштиришга, хусусан, икки мамлакатнинг етакчи таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

    Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates