Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, ҳудудлараро мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, станоклар ишлаб чиқариш, енгил саноат, кадрлар ва технологиялар алмашинуви йўналишлари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон ҳудудлари ва Бошқирдистон ўртасидаги товар айирбошлашнинг ижобий динамикасини, хусусан, 2024 йил якунига кўра ўзаро савдо 11,8 фоизга ўсганлигини қайд этиб, Бошқирдистон Республикасига мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда бошқирд компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этиш режалари муҳокама этилди. Бошқирд томони мамлакатимизда савдо уйи очишга ҳам катта қизиқиш билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.









