Ўзбекистон ва Франция Президентлари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар

    Ҳукумат 2 ноябр 2023 3487

    Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси Франция Президентининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдаги илк ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

    Эммануэль Макрон давлатимиз раҳбарига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Франция делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

    Франция раҳбари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

    Етакчилар Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар.

    Кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

    Товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони каррасига ошгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий ва истиқболли лойиҳалар портфели 10 миллиард евродан ошди.

    Франция тараққиёт агентлиги билан 1 миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури амалга оширилмоқда.

    “Яшил” энергетика, хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, инновацион қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти, логистика, инфратузилмани ривожлантириш, туризм ва бошқа соҳаларда янги йирик лойиҳаларни илгари суриш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

    Франция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишончни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлишини ҳамда Евроиттифоқ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез фурсатда имзоланишини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр экани таъкидланди.

    Сиёсий мулоқотни давом эттириш, хавфсизлик, юзага келаётган таҳдид ва хатарларга самарали қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

    Маданий-гуманитар ҳамкорлик кун тартиби бой экани мамнуният билан таъкидланди. Ўзбекистонда француз тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани айтилди. Шу муносабат билан томонлар Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилишини олқишладилар.

    Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасасини очишни тезлаштириш ҳамда француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

    Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates