Ўзбекистон ва Испания мудофаа идоралари ҳамкорликни йўлга қўймоқда

    Испания мудофаа вазирлигида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Меморандумнинг испан томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Испания томонидан ҳужжатни мудофаа вазири Маргарита Роблес имзолади. Тадбирда Ўзбекистон дипломатлари иштирок этди.

    Шу куни бўлиб ўтган музокараларда вазир Ўзбекистондаги демократлаштириш ва модернизация жараёнларининг асосий натижалари, шунингдек, мамлакатимиз Конституциясини ислоҳ қилишнинг мақсад ва вазифалари билан таништирилди.

    Ўз навбатида, Маргарита Роблес турли даража ва йўналишлардаги мунтазам мулоқотлар самарасида сўнгги йилларда Ўзбекистон-Испания муносабатлари ижобий ривожланиш динамикасини намоён этаётганини таъкидлади.

    У Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўп йиллик халқаро саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келаётганини ҳамда ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланиши ва Марказий Осиё минтақасига интеграциялашувига кўмаклашишга тайёрлигини юқори баҳолади. Маргарита Роблес, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда тинчликни таъминлаш, минтақа ва Ўзбекистоннинг изчил ривожланиши борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates