Ўзбекистон ва Жазоирнинг аграр соҳадаги истиқболлари белгиланди

    Агросектор 12 апрел 2023 1197

    Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Бумедиен Геннад билан учрашув ўтказди.

    Унда аграр соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатини таҳлил этиш ва янги истиқболли йўналишларини белгилаб олиш бўйича айрим масалалар муҳокама этилди.

    Учрашувда, Оролбўйининг қурғоқчил ва шўрланган ерларига қарши курашда Жаизоир томони ўз тажрибаси, мутахассислари ҳамда ерларни қайта тиклаш ва экинлар етиштириш бўйича тажриба лойиҳаси учун ер майдони ажратилишдан манфаатдорлигини билдирди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Жазоирнинг суғориш техникаси бўйича тажрибасидан фойдаланиши мумкин, бу эса Ўзбекистонда пахта ва мевали экинлари ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради.

    Музокараларда Ўзбекистон Жазоирга қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳияти, ўз навбатида, Жазоирдан Ўзбекистонга дон ва картошка маҳсулотини экспорт қилиш имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда қайд этилган масалаларни атрофлича муҳокама этиш мақсадида олим ва мутахассислардан иборат Жазоир делегациясини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш таклифи илгари сурилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates