Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Мулоқот чоғида Ўмон томони юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Ўмон ўртасида муносабатларнинг ҳолати билан таништирилди.
Ўзбекистон-Ўмон алоқаларини ривожлантириш доирасида, жумладан давлат хизмати учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ушбу йўналишда тажриба алмашиш икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Томонлар соҳа мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалалари ҳақида ҳам фикр алмашдилар.