Учрашув давомида Марек Клочко Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти, хорижий инвесторларни жалб этиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади ва кимё, тўқимачилик, фармацевтика, косметика соҳаларига Польша бизнесининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши юқорилигини таъкидлади.
Шунингдек, жорий йил март апрель ойларида Польша тадбиркорлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилаётганлигини ва юқоридаги соҳаларга оид кўргазмаларда қатнашиш истагини билдирди.
Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон–Польша ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ҳамда ушбу кенгашнинг биринчи йиғилишини 2024 йил сентябрь ойида кенгайтирилган таркибда ўтказиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.