баннер
1 апр 2025
14:31

    Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади

    Ўзбекистон ва Қирғизистон 2024 йил июль ойида Тошкентда имзоланган Маҳкумларни ватанда жазони ўташ учун топшириш тўғрисидаги шартнома доирасида маҳкум фуқароларни бир-бирига топширади.

    "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қирғизистон Жогорку Кенеши мазкур мамлакат ва Ўзбекистон ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ватанига топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

    Қайд этилишича, ҳужжат маҳкумларни улар фуқароси бўлган давлатда жазони ўташни давом эттириш учун топшириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини тартибга солади.

    "Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 42 нафар Қирғизистон фуқароси, Қирғизистонда эса 98 нафар ўзбекистонлик жазо муддатини ўтамоқда", – деб ёзган "Казинформ" ХАА.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech