"Казинформ" халқаро ахборот агентлигининг маълум қилишича, томонлар икки мамлакат суғориш тизимларини модернизация қилиш масаласини муҳокама қилиб, вегетация даврига қадар биргаликда таъмирлаш ишларини олиб боришга келишиб олган.
"10 январь ҳолатига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан юборилган 2 миллиард куб метрдан ортиқ сув Чордара сув омборига келиб тушган. Ўз навбатида, бу сув Шимолий Орол ва Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги кўлларига тушган", – деб ёзган агентлик.
Қайд этилишича, Қозоғистон делегацияси вакиллари Ўзбекистон томонига мазкур мамлакат давлат органлари билан келишилган сув тақсимоти тўғрисидаги битим лойиҳасини топширган.