Қирғизистон билан саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади

    Жорий йил 11 январда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

    Томонлар 2023 йилга мўлжалланган икки томонлама тадбирларга, шу қаторда, олий даражада ўтказишга тайёргарлик кўриш, шунингдек, амалга оширилаётган, жумладан, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилаётган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Таъкидланганидек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиш суръати кузатиляпти. Шундай қилиб, сўнгги 5 йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6 баробарга ўсиб, 2016 йилдаги 167,5 миллион доллардан 2021 йилда 953,6 миллион долларгача ортди. 2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

    Мулоқот чоғида қатор устувор йўналишларда ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, имзоланган ҳужжатларга мувофиқ Қирғизистондаги Қамбарота ГEС-1 ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

    Шунингдек, Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Жалолобод вилоятида йигирув корхонасини ишга тушириш, АСКУЭ электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш ва ишлаб чиқариш, кальций карбидини ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама этилди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувларни амалий ижросини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates