Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади

    Транспорт 14 март 2022 2107

    2022 йил 16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади.

    Шунингдек, Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб бориляпти.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 мартда тўхтатилган эди.

    2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates