Ўзбекистон ва Россия фуқаролари ички паспорт билан сафар қилиш имконияти муҳокама қилинмоқда

    Ўзбекистон фуқаролари Россияга ID-карта орқали (хорижга чиқиш паспортисиз) кириши мумкин бўлади. Шунингдек, Россия фуқаролари ҳам Ўзбекистонга ички ҳужжат асосида кириш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг «Известия» нашрига берган маълумотига кўра, мазкур масала бўйича музокаралар давом этмоқда:

    «Бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда ва зарурий ички давлат тартиб-таомиллари ўтказилмоқда. Ҳозирда томонлар айрим жиҳатлар бўйича келишув ишларини олиб бормоқда. Шу боис буни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта», — деди ТИВ расмийси «Известия» нашрига.

    Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларининг мамлакатга 30 кунгача бўлган муддатга ички паспорт ёки ID-карта орқали кириши мумкинлиги, болалар учун эса «киндер паспорт»дан фойдаланиш имконияти кўриб чиқилаётгани хабар қилинганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates