Ўзбекистон ва Россия парламентлари юқори палаталарининг ҳамкорлик бўйича комиссиясининг йиғилиши ўтказилди

    Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари С. Сафоев бошчилигидаги делегация Махачкала шаҳрида (Доғистон Республикаси) Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ҳамкорлик бўйича комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этди.

    Томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги парламентлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

    Шунингдек, икки давлат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Комиссия аъзолари фан, таълим ва туризм йўналишларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатларимизнинг мазкур соҳалардаги имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

    Россия Федерацияси олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 46 минг нафарни ташкил этади, Ўзбекистонда Россиянинг 14 та олий ўқув юрти филиаллари очилган (яна 7 таси очилиши режалаштириляпти). Комиссия йиғилиши иштирокчилари Россияда ўзбекистонлик талабалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз фуқаролари учун Россия олий ўқув юртларида бюджетдан ажратилган квоталар сонини кўпайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.

    Ўзбекистонда, айниқса, ЮНEСКОнинг турли рўйхатларига киритилган диққатга сазовор жойларнинг кўплигини ҳисобга олиб, Самарқанднинг маданий пойтахт сифатидаги аҳамияти, Бухоро ва Хиванинг ҳам россиялик сайёҳлар учун жозибадорлиги таъкидланган ҳолда, Комиссия аъзолари томонидан туристик алмашинувларни кенгайтиришга катта қизиқиш билдирилди. Дин ва маданиятлар ўхшашлигини инобатга олиб, зиёрат туризмини янада ривожлантириш таклиф этилди. Шу нуқтайи назардан, Махачкала-Дербент-Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича “Олтин ҳалқа” туристик йўналишини ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилди.

    Ишбилармонлик ва маданий алоқалар ривожига, сайёҳлар оқимининг кўпайишига катта ҳисса қўшаётган Махачкала ва Тошкент ҳамда Бухоро ўртасида ҳаво йўлаги бўйича парвозлар сонини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Томонлар Ўзбекистонда Доғистоннинг машҳур халқ шоири Расул Ҳамзатов таваллудининг 100 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни жорий йилнинг кузида нишонлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Айни пайтда Доғистонда 8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қиляпти. Доғистон мактабларида 200 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг фарзандлари таълим олаётир. Буларнинг ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, қулай яшаш шароитлари яратиш, меҳнат ва билим олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари ҳам Комиссия йиғилиши қатнашчиларининг диққат марказида бўлди.

    Ўзбекистонда доғистонлик адиблар асарлари, шунингдек, Доғистонда ўзбек замини алломалари ва улуғ мутафаккирлари китобларини таржима қилиш ва нашр этишда ижобий тенденция кузатилаётгани таъкидланди.

    Музокаралар давомида Ўзбекистонда Доғистон, Доғистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

    Комиссия аъзолари томонидан Доғистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик руҳини мустаҳкамлашга, шунингдек, таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан уюшмалар, маънавий-маърифий ташкилотлар ва жамоатчилик ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга хизмат қиладиган сайёҳлик кўргазмалари, форумлар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда ўзаро иштирок этиш ташаббуси илгари сурилди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россия парламентлари юқори палаталарининг конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги роли масаласи ҳам иштирокчилар диққат марказида бўлди.

    Учрашув якунлари бўйича Парламентлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан бирида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

    Ўзбекистон делегацияси аъзолари ташриф доирасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйиб, жанг майдонларида ҳалок бўлган доғистонлик аскарларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates