Битим Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида имзоланди.
Битим Саудия Арабистонининг йирик энергетика компаниялари билан Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия, электр станциялари, буғ-газ қурилмаси, водород энергетикаси, нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик қилиш учун умумий асос яратишни назарда тутади.
Ҳамкорлик йўналишлари орасида энергетика соҳасини рақамлаштириш, атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича лойиҳалар ҳам киради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу Битимнинг имзоланиши Саудия Арабистони компанияларининг энергетика соҳадаги инсоний ва техник салоҳияти, тажрибаси ва етакчилигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш ва тадқиқотларни кўпайтириш мақсадида инвестицияларни ўз ичига олган Ўзбекистон-Саудия энергетика ҳамкорлигининг янги босқичига қўйилган туб қадамдир.