Ўзбекистон ва Тожикистон крикет федерациялари меморандум имзолади

    Ўзбекистон крикет федерацияси крикет спорт турини кенг кўламда ривожлантириш борасидаги ишларни жадал давом эттирмоқда.

    Яқинда Тожикистон крикет федерацияси раиси Нажибуллоҳи Рўзи бошчилигидаги делегация Тошкентга келди.

    Меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳамроҳлигида ЎКФ томонидан бунёд этилаётган крикет стадиони билан яқиндан танишди. Шунингдек, пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган крикет академиясини ҳам бориб кўрди, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътиборни юксак баҳолаб, крикет спорт турининг жадал ривожланаётганини эътироф этди.

    Бугун, 10 февраль куни эса Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳамда Тожикистон крикет федерацияси раиси Нажибиллоҳи Рўзи ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.

    Эндиликда Халқаро крикет кенгаши (ACC) томонидан таъсис этилган уч босқичли халқаро мусобақалар ўзаро ҳамкорликда ўтказилади. Шу тариқа ҳар икки федерация Халқаро крикет кенгаши талабларини тўлақонли бажарган бўлади.

    Меморандумга мувофиқ, жорий йил май ойида Тожикистоннинг крикет бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоалари Тошкентга келади ҳамда илк бор мамлакатимизнинг крикет бўйича терма жамоалари билан беллашади.

    Илҳом Раҳмонов

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates