Ўзбекистон ва Венгрия рассомчилик ва дизайн соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

    Таълим 9 сентябр 2024 612

    Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Мохоли-Над номли Санъат ва дизайн университети бош ижрочи директори Река Метхаидес ва проректор Лили Эрмезей билан музокара ўтказди.

    Унда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Мохоли-Над номидаги Санъат ва дизайн университети ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистонда санъат ривожида салмоқли ютуқларга эришилгани, маданий тарбия ва бадиий ижодни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Замонавий ўқитиш усуллари, рақамли технологиялар ва инновацион ёндашувлар нафақат касбий юксалиш, балки санъатнинг жамиятдаги ролини кучайтиришга ҳам хизмат қилаётгани эътироф этилди.

    Река Метхаидес Ўзбекистонга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашар экан, мамлакат ўзининг кўп асрлик маданияти, бой тарихи ва бетакрор санъати туфайли унда катта таассурот қолдирганини айтиб ўтди. «Ўзбек санъати ёрқин миллий каштачилик турларидан тортиб, нафис миниатюра ва меъморчилик каби бетакрор йўналишларигача ҳар бир ижодкорни илҳомлантиради ва бадиий ижоднинг янги қирраларини очиб беради», – деди у.

    Проректор Лили Эрмезей Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирган ҳолда, тажриба ва фикр алмашишнинг муҳимлигини қайд этди.

    Томонлар, шунингдек, ўқув ва малака ошириш дастурларини амалга ошириш, талабалар ва ўқитувчиларнинг амалиёт ўташлари, қўшма кўргазмалар ташкил этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

    Венгрия вакиллари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш ва икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берадиган ўзаро муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини тасдиқлади.

    Бош ижрочи директори Река Метхаидес ҳамкорликнинг илк қадами сифатида 2025 йилда Ўзбекистонда «Кубик Рубик» кўргазмасини ўтказишни таклиф қилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиши кутиляпти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates