Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматı ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматı ўртасида маданият марказларини ташкил этиш тўғрисидаги Битим имзоланди.
Ушбу Битим тарихий ҳужжат бўлиб, бундай келишув илк бор тузилаётганлигини инобатга олган ҳолда, икки давлат маданий алоқаларининг янги босқичга кўтарилишига замин яратиши кутилмоқда.
Хитой вазири Сун Ели ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатлар иқтисодий, ижтимоий, таълим йўналишлари билан бир қаторда маданият соҳасида ҳам тез суратларда ривожланиб бораётганлигини маълум қилди.
Хусусан, Хитой вазири 2024 йилда Пекин шаҳрида ташкил этилган «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбирларини юқори баҳолади ҳамда мазкур тадбирларни доимий бўлишига умид билдириб, жорий йилда Ўзбекистонда «Хитой маданияти кунлари» тадбирларини ташкил этиш таклифини билдирди.
Ўз ўрнида, вазир Озодбек Назарбеков ушбу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда Ўзбекистон томонидан барча амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди.
Учрашув давомида томонлар маданият соҳасидаги ҳамкорликка оид таклифлар, қўшма маданий лойиҳалар, маданий таълим, инвестиция йўналишларидаги таклифлари билан ўртоқлашдилар ҳамда мазкур таклифларни ижобий кўриб чиқишга келишиб олдилар.








