Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу ҳақда Куньмин темир йўл бошқармаси баёнот берди.
Ҳодиса бугун эрталаб Лоянчжэнь станциясидаги рельсларда содир бўлган. Поезд бурилишда бир гуруҳ қурилиш ишчиларини уриб юборган.
Терговчилар ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. Жароҳатланганлар шифохонага олиб кетилган. Станциядаги хизмат қайта тикланди. Темир йўл бошқармаси айбдорлар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини маълум қилди, деб хабар берди report.az.








