Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди.
Ўзбекистон вакили мамлакатимизда қонун устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳаларида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳақида тўхталди. Ўтган йил апрелида умумхалқ референдумида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Янги Ўзбекистоннинг туб моҳиятини тавсифловчи “бешта устун” белгиланди.
Янги таҳрирдаги Конституциямиздаги инсон ҳуқуқларига оид қоидалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатларга тўлиқ мос келади. Конституцияда ўлим жазосини қўллаш расман тақиқланган.
Эътиборлиси, Конституциямиздабиринчимартаинсонҳуқуқларибўйичаҳамхалқаро, ҳаммиллийорганларгамурожаатқилишҳуқуқикафолатланди. “Мирандақоидалари” ва “Хабеаскорпус” кабихалқаромиқёсдатанолинганюридикинститутларконституциявиймустаҳкамланди. Шунингдек, бепулюридикёрдамкўрсатишниназардатутадиган “Probono” институтиҳамконституциявиймақомгаэгабўлди.
Янги Конституцияда биринчи марта фуқароларнинг конституциявий шикоятлари институти мустаҳкамланди. Ўзбекистон ўзининг халқаро мажбуриятларини фаол бажариб, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиряпти, суд-ҳуқуқ базасини ислоҳ қиляпти.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга кўра, эндиликда нафақат болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш кафолатланди, балки бундай ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик ҳам жорий этилди. Мамлакатимизда аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида қонун қабул қилинган.
Ўзбекистон миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг изчил тарафдоридир. Бинобарин, юртимизда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер муаммоси, инсон ҳуқуқлари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комплекс экспертизадан ўтказиш қатъий йўлга қўйилган.
Шумаънода, 2023 йилдақабулқилинган “Ўзбекистон-2030» стратегиясиБМТнингБарқарорривожланишмақсадларигатўламоскелади. ИнсонҳуқуқларибўйичаЎзбекистонРеспубликасиМиллийстратегиясиамалгаоширибкелиняпти. Охиргиучйилдабуборадабирқатормуҳиммарраларгаэришдик.
Биринчидан, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ва БМТ шартнома органларининг тавсияларига мувофиқ, Болалар омбудсмани лавозими таъсис этилди.
Иккинчидан, Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий ва маъмурий чоралар кўрилди.
Учинчидан, фуқаролик жамияти институтлари иштирокида миллий парламент 2030 йилгача бўлган даврда гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлади. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” резолюциясини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси амалга ошириляпти.
Тўртинчидан, Қийноқлар ва зўравонликнинг бошқа турлари Конституция ва қонунларимиз даражасида тақиқланган. Фуқаролик кодексига қийноқлар қурбонларига етказилган зарарни қоплаш тартибини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Бешинчидан, БМТ шартнома органлари тавсияларига мувофиқ, “Омбудсман плюс” модели асосида Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий профилактика механизми яратилди. Шунингдек, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Тадбиркорлар ҳуқуқлари бўйича вакилга жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини назорат қилиш ваколатлари берилди.
Олтинчидан, Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича Жаҳон дастурида фаол иштирок этяпти. Мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий таълим дастури амалга ошириляпти. Имконияти чекланган шахслар, аёллар, болалар ва мигрантлар ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари очиляпти. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноқларга қарши кураш бўйича доимий ўқув курслари мавжуд.
Еттинчидан, тадбиркорлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари ташкил этиляпти. Ҳозирда “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” миллий ҳаракат режаси ишлаб чиқилмоқда.
Саккизинчидан, мамлакатимизда сиёсат, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқ соҳаларида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, жумладан, фуқаролик жамияти институтларининг диний эркинлик соҳасида ҳам роли ортиб боряпти.
Тўққизинчидан, Сайлов кодексига Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловни аралаш сайлов тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди. Бундан ташқари, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар орасида 30 фоиздан 40 фоизгача номзодларнинг умумий сонида аёлларнинг минимал улушини оширишга қаратилган ўзгаришлар киритиляпти.
Ўнинчидан, Орол фожиаси билан курашиш давом этаётган мураккаб шароитда Марказий Осиё минтақаси дунёнинг иқлим ўзгариши таъсири доирасидаги энг заиф ҳудудларидан бирига айланиб боряпти. Ўзбекистон глобал муаммо бўлиб қолаётган Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш учун барча имкониятларни ишга соляпти.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси Олий даражадаги сегменти ўз ишини 28 февралгача давом эттиради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг матбуот хизмати.