Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши вафот этди

    Ташвишли хабар 1 март 2024 549

    Қаландар бахши кўп йиллар давомида «Авазхон» фолклор этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари сифатида ишлаганди.

    Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

    Хоразм бахшичилик, достончилик мактабининг йирик номоёндаларидан бири бўлган Рўзимбой (Қаландар бахши) Норматов 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти, Шовот туманида таваллуд топган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

    Қаландар бахши халқ ижодиётининг анъанавий халқ термалари, достонлари, халфа қўшиқлари ва масхарабозлик йўналишларини ўз ичига қамраб олган «Авазхон» фольклор этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари сифатида кўп йиллар фаолият юритган.

    Қаландар бахши қадимий достонлардан «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам»," Тоҳир ва Зуҳра», «Ошиқ Маҳмуд»," Саётхон ва Ҳамро», «Гўрўғли» достонлари туркумига кирувчи «Базирён», «Авазхон», «Хирмондал» каби қатор достонларини куйлаш билан биргаликда, бизгача фақат мазмунлари орқалигина етиб келган қадимий «Юсуф Аҳмад» достонининг қайта тикланиб ижро этилишига муносиб ҳисса қўшган.

    2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони билан тақдирланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates