«Trip.com» вице-президенти Эдисон Чен ва «Alibaba Fliggy» вице-президенти Ли Янг билан учрашувларда Хитой онлайн савдо бозорида Ўзбекистонга туристик пакетлар сегментини кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама этилди.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг хитойлик сайёҳлар учун жозибадорлигини оширишга ёрдам берадиган рақамли технологиялар ва онлайн платформалар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.