Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финал олдидан "Локомотив" стадионида сўнгги машғулотини ўтказди

    - Ҳаракат қиляпмиз, эртанги баҳсларда юзимиз ёруғ бўлади, бизни қўллаб турган мухлисларга эса катта рахмат – дейди Отабек Боймуродов.

    Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичида иштирок этади. 18 март куни, соат 19:00 да пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида Ироқ ёшлар терма жамоасига қарши финал учрашуви бўлиб ўтади.

    Эртанги учрашув олдидан терма жамоа бугун, Тошкентдаги "Локомотив" стадионида сўнгги машғулотини ўтказди.