Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси Хидака шаҳри мэрияси билан ҳамкорлик қилади

    Спорт 20 январ 2021 1041

    Кеча, яъни 19 январь куни Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси ҳамда Япониянинг Хидака шаҳри мэрияси ўртасида Токио-2020 алмашинув дастури тўғрисидаги битимни имзолаш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтди.

    Имзоланган келишувга биноан, Токио-2020 Олимпия ўйинлари якунида спортчилар, мураббийлар ва бошқарув ходимларидан иборат Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерациясининг расмий делегацияси 3 кун давомида Хидако шаҳрига боради ва турли спорт ва маданий тадбирларда иштирок этади.

    Ушбу алмашинув дастури бўйича барча харажатлар мезбон, яъни Хидака мэрияси томонидан қопланади.

    “Бизнинг Хидака шаҳри билан музокараларимиз 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди. Пандемия тўсатдан бошлангани сабабли музокараларимиз тўхтаб қолганди. Бахтимизга Япония Вазирлар Маҳкамасининг Токио-2020 ўтказилишига масъул вакиллари бир неча ой олдин бошланган музокараларни давом эттириш ташаббуси билан чиқишди.

    Бугун биз ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари билан Токио-2020 алмашинув дастури тўғрисидаги Битимни имзолаганимизни мамнуният билан эълон қиламиз. Бу йил Токио Олимпиадаси пайтида қатъий карантин чекловлари қўйилган ҳолда Япония урф-одатлари ва маданиятига бағишланган Алмашиш дастури айниқса долзарбдир”, - деди Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

    Матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates