Учрашувда ички туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳани ривожлантириш, хусусан, 2023-йилда ички туризм соҳасида олдинга қўйилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш масаласи муҳокама қилинди.
Маълумот учун, юртимизда туризм соҳасига берилган имкониятлар, жумладан, ички туризмни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган Қонун, қонун ости ҳужжатлар, фармон ҳамда қарорлар натижасида ички туризм ривожланмоқда.
Учрашув доирасида маълум қилинишича, 2022 йил давомида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида 11 435 000 та (2021 йилга нисбатан 1,9 баробар кўп) ички саёҳатлар амалга оширилган.
Жумладан, 700,1 мингта меҳнат жамоалари саёҳатлари, 37,9 мингта аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар саёҳатлари, 1,4 мингта нотинч оилалар саёҳатлари, 588,3 мингта ёшлар ҳамда нуронийлар саёҳатлари ҳамда 10 млн 107,4 мингта маҳаллий аҳоли саёҳатлари ташкил қилинди.
Таъкидлаш керакки, учрашувда туризм турларини ривожлантириш, айниқса, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш туризмнинг олдида турган долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаётганлиги алоҳида таъкидланди.