Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови сони кўпайтирилди

    Аҳолига ва Тошкент вилоятига келувчи маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ушбу йўналишда автобус қатнови кўпайтирилди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди.

    Эндиликда автобуслар "Машинасозлар" метро бекатидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди.

    Чорвоқдан (Humson) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.

    Қатновлар "Uzautotrans service" корхонасининг "YUTONG" автобусларида амалга оширилмоқда.

    Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates