Ўзбекистонда амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар Францияда ижобий баҳоланмоқда

    Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томнидан «Outre terre» француз уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларга бағишланган тадбир ташкил қилинди.

    Гибрид форматда ўтказилган тадбирда Франциянинг илмий ва академик ҳамжамияти, таҳлил марказлари, расмий доира вакиллари, иқтисодчилар ва жамоат арбоблари иштирок этди.

    Иштирокчилар эътиборига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган конституциявий ислоҳотнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

    Тадбир доирасида мамлакатимизда 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилингани ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида ҳам сўз юритилди. Шунингдек, маъмурий ислоҳотлар, ОАВ эркинлиги, аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қашшоқликни қисқартириш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш ва бошқа мавзуларда тақдимотлар ўтказилди, Ўзбекистон ҳақидаги фильм намойиш этилди.

    Мари-Пол Дукот, «Outre terre» уюшмаси раиси:

    -Биз сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бораяпмиз. Мазкур тадбир Ўзбекистонда, хусусан, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги туб ўзгаришлар ҳақида сўнгги маълумотлар олиш имконини берди, шунингдек, маъмурий ислоҳотлар, яшил иқтисодиётни ривожлантириш ҳақидаги ахборот менда катта таассурот қолдирди.

    Жак Фурер, мустақил эксперт:

    - Мен ўзининг муҳташам меъморий ёдгорликлари ва маданий мероси билан инсонларни ўзига жалб этувчи бу гўзал мамлакатга боришни орзу қиламан.

    Ўзбекистон институционал ислоҳотларнинг муҳим босқичига қадам қўймоқда. Конституциявий ислоҳот мамлакатни узоқ муддатли тараққиёт стратегиясининг ишончли асоси, республикада амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиши керак.

    Фурсатдан фойдаланиб, янги 2023 йилда Ўзбекистонга равнақ ва фаровонлик тилайман.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates