Ўзбекистонда баҳорнинг серёғин келиши қишлоқ хўжалиги экинларига қандай таъсир кўрсатиши айтилди

    Мамлакатимизда март апрель ва май ойларида ҳар доимгидан кўпроқ ёғингарчилик кузатилмоқда. Бу қишлоқ хўжалиги экинлари ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

    Қолаверса, сув захираларини кўпайишига ва йил давомида қишлоқ хўжалиги экинларини парваришида сув тақчиллигига барҳам беришга ёрдам беради.

    Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини сувга бўлган талабини бир қисмини тўлдиришга, тупроқдаги намликни сақлаб туришда жуда катта аҳмият касб этади.

    Республикамиздаги мавжуд суғориладиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун жорий йил суғориш мавсумида жами 38,2 миллард куб метр, жумладан, асосий экинларга 30,2 миллард куб метр ҳамда аҳоли томорқалари ва такрорий экинларга 8,0 миллард куб метр сув талаб этилиши ҳисоб-китоб қилинди.

    Шунга асосан баҳор ойларида ёғиб ўтган ёғин миқдори ва республикамиздаги мавжуд сув омборлардаги сув захиралари, шунингдек, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида жойлашган тоғлардаги қор захираларини ҳисобга олиб, сув етишмовчилигини 30-35 фоиз қисмини қоплаши кутилмоқда.

    Таъкидлаш ўринлики, ушбу сурункали ёғингарчиликнинг қишлоқ хўжалигимизнинг сабзавот, полиз ва картошкачилигига таъсирининг ижобий томонлари кўп. Жумладан, ёмғир сабзавот, полиз ва картошка ўсимликлари баргларини чангини ювиб, тозалайди. Бу эса ўсимликнинг нафас олишини яхшилайди ва фотосинтез жараёнини тезлаштиради.

    Ўсимликлар ҳаво қуриб, ҳарорат кўтарилганда кучини тежаш жараёнига ўтишади. Нафас олувчи тешикчалари устида юпқа плёнка ҳосил қилиб, буғланиш жараёнини секинлаштиришади. Ёмғир ёққан даврда ҳаво намлиги ортади ва иссиқ ҳарорат пасаяди, шунда ўсимликларнинг нафас олувчи тешикчалари яна қайта очилади. Натижада ўсимликларда тезкорлик билан озуқа моддаларини сингдиришни бошлашади.

    Ўсимликларга ёмғир томчилари орқали чақмоқ разрядлари ва қуёш нури таъсирида пайдо бўлган кучсиз азот унсурлари сингиб боради. Бу турдаги ташқи озиқлантириш жуда тез ўзлаштирилади;

    Ёмғир суви – майин сув, чунки унда қаттиқ тузлар (гидрокарбонат, кальций сульфатлари ва магний хлоридлари) бўлмайди. Майин сувнинг афзаллиги шундаки у сув ва газ алмашинувига таъсир кўрсатмайди.

    Ёмғир сувининг пҲ даражаси нейтрал сувга яқин бўлади, бу эса ўсимликнинг ҳаётий жараёнларига фойдали таъсир кўрсатади.

    Шунингдек, қишлоқ хўжалигимизнинг муҳим тармоғларидан бири боғдорчилик ва узумчиликка ҳам серёғингарчиликнинг салбий таъсирларини кузатишимиз мумкин. Хусусан, бу йилги об-ҳавонинг барча зарарли организмлар учун, шу жумладан касаллик қўзғатувчи патоген микроорганизмлар ва зараркунандаларни ривожланиши учун қулай бўлмоқда. Сурункали ёғингарчилик ҳавонинг нисбий намлигини юқори бўлиши ва ҳаво ҳароратини +20+250С бўлиши касаллик қўзғатувчилар учун мақбул шароит ҳисобланади. Ушбу шароитларда уруғ мевали боғларда ун шудринг, калмараз, қора бактериал рак ва монилиоз касалликлари, данакли мева боғларда эса клястериоспориоз (тешикли доғланиш), монилиоз, ун шудринг, шафтолининг барг бужмайиши каби касалликлар кескин ривожланишига олиб келади.

    Мазкур касалликларга қарши дифеноконазол, азоксостробин, пенконазол, тиофонат-метил, пираклостробин + дифеноконазол асосли фунгицидлардан бирини қўллаш фойдали ҳисобланади. Бу серёғин об-ҳавода боғ зараркунандаларни ривожланишига шароит бўлиши мумкин. Масалан уруғ мевали боғларда (олма, нок, беҳи) олма қизил қон шираси, олма яшил шираси, калифорния ва бинафша ранг қалқондорлар, ғилофли ва гирдак куялар, олма мевахўри ва бошқа зараркунандаларни ривожланиши ва тарқалиши кузатилади.

    Данак мевали боғларда (ўрик, шафтоли, гилос, олхўри ва бошқалар) зараркунандалар олма ва олхўри қурти, қалқондорлар, ширлар, ўрик ва олча филчаси ва бошқа зараркунандалар ривожланиши мумкин.

    Бу вазиятда қандай кураш чораларини амалга ошириш керак? Шираларга қарши олтинкўз тухумларини ҳар бир дарахтга 100-150 донадан чиқариш; Беаувериа басциана (Биослип БВ 2,0 л/га) асосли биологик препаратларни қўллаш.

    Зараркунандаларнинг иқтисодий зарар етказиш мезонидан ошганда таъсир этувчи моддаси асетамиприд, дельтаметрин, имидаклоприд, абамектин ва лямбда-сигалотрин асосли препаратлардан бири билан ишлов ўтказиш лозим.

    Шунингдек, ушбу сурункали ёғингарчилик кўп бўлган вақтларда токзорларда ҳам антракноз, оидиум, милдью, церкоспороз касалликлари катта майдонларда тарқалиб, жиддий зарар етказиши кузатилади. Касалликларга қарши таъсир этувчи моддаси манкотсеб+металаксил, мис сульфати+касугамицин, азокситробин асосли препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади.

    Бундан ташқари токзорларда ток зараркунандаларидан узум барг ўровчиси, ток унсимон қурти, комсток қурти каби зараркунандаларнинг ривожланишига қулай шароит яратилади. Зараркунандаларга қарши индоксакарб, тиаклоприд, дельтаметрин асосли препартларни қўллаш тавсия этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates