Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш бўйича битим имзоламоқчи

    Ўзбекистон Қозоғистон билан “Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ҳукуматлараро Битим лойиҳаси кўриб чиқиляпти.

    Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи Шуҳрат Суюнов Yuz.uzга маълум қилди.

    Минтақамиздаги энг узун дарё бўлган Сирдарё Ўзбекистон орқали қўшни Қозоғистон ҳудудига оқади. Дарёдан сув олувчи “Дўстлик” канали Ўзбекистон ҳудудидан ўтиб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Еттисой ва Махтаарал туманларидаги экин майдонларини суғоришга хизмат қилади.

    Чорвоқ сув омборидан чиқарилган сув “Зах”, “Хонум” ва “Катта Келес” каналлари орқали Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариоғоч, Қазиғурт туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Келес, Тошкент, Зангиота, Қибрай ва Чиноз туманлари ҳудудидаги экин майдонларига етказиб берилади.

    Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида минтақадаги трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш масалалари Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси, Оролни қутқариш халқаро Жамғармаси ҳамда икки ва кўп томонлама йиғилишларда конструктив тарзда ҳал қилиб келинмоқда.

    2024 йил 12 апрель куни Чимкент шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Унда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида 2024 йил вегетация мавсумини муваффақиятли ўтказиш масалаларида муҳим келишувларга эришилди.

    Шу билан бирга, 2024 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон Қирғизистон ўртасида “Тўхтагул” сув омборидан ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида “Баҳри-точик” сув омборидан қўшимча сув чиқариш тўғрисида уч томонлама келишув ҳам имзоланган.

    Ўзбекистон томони барча келишувларни ўз муддатларида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаб келаяпти.

    Жорий йил 23 июль куни Қозоғистон Республикаси сув ресурслари ва ирригация вазирлиги суғориш мавсуми бошланганидан буён Ўзбекистон Сирдарёдан 4 млрд. м3 га яқин сув ўтказганлиги тўғрисида баёнот берди.

    Баёнотда Ўзбекистон билан Сирдарё дарёси орқали Қозоғистонга ярим йилда 3,7 млрд м3 сув ўтказишга келишилгани, амалда кўпроқ сув ўтказилгани эътироф этилган. Шу билан бирга, йил охиригача яна 1 млрд м3 га яқин сув ўтказилиши кутилаётгани айтилган.

    Айни пайтда Қозоғистон билан сув хўжалиги йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ҳукуматлараро Битим лойиҳаси кўриб чиқиляпти.

    Шу билан бирга, трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий Стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида келишиб олинган.

    Сирдарё ҳавзасида сув ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш, давлатлараро аҳамиятга эга бўлган гидропостларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш масалаларида ҳамкорлик кўриб чиқилмоқда.

    Давлатлараро каналларни тозалаш, гидротехник иншоотларни эксплуатация қилиш мақсадида Тошкент ва Сирдарё вилоятлари сув хўжалиги ходимлари ҳамда техникаларнинг Қозоғистон ҳудудига ўтиб ишлаш масалалари ҳал қилинаяпти.

    Мухтасар айтганда, Сирдарё дарёси, “Дўстлик” ва бошқа каналлар орқали етказиб берилаётган сув, ўзаро келишувларнинг бажарилаётгани Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаб, иккала давлат фаровонлигига муносиб ҳисса қўшмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates