Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарё бўйида замонавий сув ўлчаш станцияларини ўрнатади

    Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарё бўйида 10 та ўлчаш станцияси ўрнатади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан учрашди. Томонлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

    Қайд этилишича, вазирлар ўлчаш станцияларини автоматлаштириш ва Сирдарёдаги сув ҳисобини рақамлаштириш масалалари хусусида фикр алмашдилар. Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон 10 та пункт бўйича келишиб олган, уларда замонавий сув ҳисоблагичларини ўрнатиш режалаштирилган.

    Томонлар, шунингдек, Норин-Сирдарё каскади сув омборларининг келаси йилги суғоришдан олдинги мавсуми учун ишлаш режимларини ҳам кўриб чиқдилар.

    Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сув омборларини ишга тушириш бўйича прогноз жадвали тузилади ва сув таъминоти ҳажмлари тасдиқланади.

    Бундан ташқари, томонлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates