баннер
20 апр 2025
21:35

    Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Марғилон атласи ва адраси, Қўқон пичоқлари географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

    Маданият 6 феврал 2023 2065

    Фарғона вилояти адлия бошқармасининг кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб, Марғилон атласи ва адраси, Қўқон пичоқлари географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу амалиёт мамлакатимизда илк бор қўлланиляпти.

    Табиий савол туғилади. Расман рўйхатдан ўтказилиши Марғилон ва Қўқон учун, қолаверса, шу ҳудуддаги тадбиркорлар учун нима беради? Унинг қандай аҳамияти бор?

    Марғилон атлас, адрас ва Қўқон пичоқлари маҳаллий бозорда, чет элга экспорт қилишда маҳсулотларнинг сифатини, сотув барқарорлигини таъминлайди. Рўйхатдан ўтган номлардан рухсатсиз фойдаланаётган ёки контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарганларга қарши чоралар кўриш имконини беради.

    Умуман олганда, рўйхатдан ўтганлик рақобатда ва ишлаб чиқаришда устунлик беради. Кенгроқ экспорт имкониятлари ҳамда брендни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Агар ушбу маҳсулотлар рўйхатдан ўтмаса давлат ҳимоясида бўлмайди ва унинг контрафакт нусхаларига қарши курашилмайди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech