Ўзбекистонда бугун, 16 майдан маҳалла фуқаролар йиғини раиси - оқсоқоли сайлови бошланди

    Сайлов 16 май 2022 2002

    Мамлакатимиздаги 842 маҳаллада сайлов бўлиб ўтади. Унда 239 минг 910 нафар сайловчи иштирок этиши белгиланган. 2 минг 270 нафар номзод сайловда иштирок этади. Шундан 510 нафари (60,5 фоизи) амалдаги раислар, 1 минг 762 нафари биринчи маротаба сайловда иштирок этади.

    Жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар юқори савияда ташкил этилди.

    Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам жорий йилнинг 16 май кунидан 3 июнь кунига қадар сайловлар ўтказилиши белгиланган бўлиб, мазкур жараёнга пухта тайёргарлик кўрилди.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддаси талабларига мувофиқ, вилоятда сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 % миқдоридаги 236 минг 211 нафар сайловчилар, ҳар бир фуқаролар йиғинларида ўртача 232 нафар вакиллар сайловларда овоз беришда қатнашишади.

    Бу йил вилоятда 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислиги учун 4611 нафар номзод сектор раҳбарлари ҳамда республика ишчи гуруҳлари томонидан кўриб чиқилди.

    Шундан суҳбат натижаларига кўра 2522 нафар номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тавсия этилган. Номзодларни ўрганиш давомида вилоят бўйича 633 нафар амалда фаолият кўрсатиб келаётган маҳалла раислари номзодлари ҳам қайта тавсия этилган.

    Сайловларнинг илк кунида вилоятнинг 85 та маҳалласида фуқаролар йиғини раиси сайловлари бўлиб ўтмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates