Ўзбекистонда дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга кўпайди

    Мамлакатимизда 2023 йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида жами йирик корхоналар томонидан 539,4 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди.

    Статистика агентлигининг маълумотига кўра, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2 мартага ошганини кўрсатади.

    Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 35,1 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди.

    Бундан ташқари, мамлакатимизда жорий йилнинг январь-июнь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга ошди.

    Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 63,7 минг тонна нефть ишлаб чиқарилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates