Ўзбекистонда энг жозибадор инвестицион тармоқлар қайси?

    Мамлакатимизда қиёсий устунлик нуқтаи назаридан инвестициялар учун энг жозибадор тармоқлар аниқланди.

    Саноат тармоқлари инвесторлар учун потенциал жозибадор бўлиши учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитидан ташқари, маълум қиёсий афзалликларга ҳам эга бўлиши лозим. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида иккита саноат гуруҳи аниқланди.

    Биринчи гуруҳ – халқаро савдода қиёсий устунликка эга бўлган ва инвестициялардан дарҳол даромад олиш мумкин бўлган тармоқлар мажмуи. Булар: тўқимачилик саноати, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, электр жиҳозларини ишлаб чиқариш тармоқларидир. Меҳнат харажатлари, потенциал бозорлар ва мавжуд хомашё ушбу тармоқларнинг қиёсий афзаллигини белгиловчи асосий омиллар ҳисобланади.

    Иккинчи гуруҳ – ривожланиш потенциалига эга бўлган, лекин инвестициялардан маълум шароитларда даромад оладиган тармоқлардир. Бу гуруҳга кимё саноати, қора металлургия, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш киради. Ушбу тармоқларнинг ҳозирги устунлиги энергия нархининг нисбатан пастлиги билан боғлиқ. Бироқ, бу афзаллик бозордан ташқари омиллар, ушбу ҳолатда, сунъий чеклаш ва энергия нархини субсидиялашга боғлиқ.

    Либераллаштириш шароитида технологик сиёсатни такомиллаштириш ва маҳсулот бирлигига ресурслар сарфини сезиларли даражада камайтириш шарти билан ушбу тармоқларга қўйилган инвестициялар даромад келтиради.

    Тармоқларнинг қиёсий афзаллиги ички ва жаҳон нархларида ҳисобланган ялпи маҳсулотдаги қўшилган қиймат улушининг нисбатларидан фойдаланган ҳолда баҳоланди. Ҳисоб-китоблар учун ҳар бир кўриб чиқилаётган соҳа учун асосий маҳсулотлар танлаб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates