Ўзбекистонда ЕТТБ кўмагида халқаро стандартларга мос 15 та мактаб қурилади

    Таълим 19 май 2023 1274

    Лойиҳага Наманган ва Фарғона вилоятидаги 15 та мактаб қамраб олинди. Лойиҳанинг капитал қиймати 55-75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига асосан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 2022 — 2024 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг соҳалар кесимидаги «Йўл харитаси» тасдиқланган.

    Мазкур «Йўл харитаси»нинг тегишли бандларига асосан, масъул вазирлик ва идоралар олдига Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида умумтаълим мактабларини халқаро стандартлар асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш бўйича зарур вазифалар белгилаб берилган.

    Бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилишида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБ ўртасида мазкур лойиҳалар ижросига доир уч томонлама Техник ёрдам бериш шартномаси имзоланди.

    Қайд этиш лозимки, бу борадаги ўзаро ҳамкорлик ишлари 2021 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида бошланган эди. Ҳамкорлик доирасида республика ҳудудларида босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйилиши, уларга хусусий шериклар томонидан хизмат кўрсатилиши ва таъмирланиши ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган давлат умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Жараённинг дастлабки босқичи сифатида Европа ривожланиш ва тараққиёт банки мутахассислари томонидан грант олиш ва маслаҳатчиларни ёллаш бўйича ички таҳлиллар ўтказилди ҳамда мамлакатимизнинг Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 15 та мактаб лойиҳага қамраб олинди. Лойиҳанинг капитал қиймати 55-75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates