«Амирсой» муз майдони Ўзбекистонда биринчи баланд тоғда жойлашган умумий майдони 70х41 м2 муз йўлаги ҳисобланади. Муз майдонида учиш хизматлари ярим соатлик ва бир соатлик сеанслар орқали тақдим этилади. Дам олиш масканига ташриф буюрувчилар зарур ҳолларда индивидуал ва гуруҳ дарсларидан фойдаланишлари мумкин. Барча машғулотлар профессионал инструкторлар назорати остида интерактив тарзда ўтказилади. Шунингдек, муз майдони ўзига хос– ёруғ юлдузлар нури остида мафтункор кечки муз майдонида учиш хизматини кўрсатади.
Муз майдони ҳудудида жамоавий спорт ўйини - кёрлинг ҳам ўрин олган. Ҳар бир мўлжалга уришдан мақсад тошни имкон қадар шахсий ҳудуд марказига яқинроқ отиш ёки рақибининг тошларини шахсий ҳудуддан чиқариб юборишдан иборат.
Ёзда муз майдони ҳудуди спорт майдончасига айлантирилади, бу ерда дам олиш масканига ташриф буюрувчилар ролик ва скейтбордларда учишлари мумкин. Ўз навбатида, Арча майдони ташриф буюрувчилар учун ширм-барга эга терассага айлантирилади, у ерда улар снеклар ёки фастфудлар билан тамадди қилиб олишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.