Ўзбекистонда илк бор бошланғич синф ўқувчилари учун хорижий тил йўналишидаги оромгоҳ фаолияти йўлга қўйилди

    Кейинги авлод 24 август 2022 1103

    Энди ёшларимиз нафақат ёзги таътилни мароқли ўтказишади, балки хорижий тилларни ҳам ўрганиб қайтишади.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий Тилларни Ўрганишни Оммалаштириш агентлиги Самарқанд вакиллиги ҳамда Халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги оромгоҳларда чет тили муҳити яратилмоқда. Бундан асосий мақсад нафақат таътил даврида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки хорижий тилга бўлган қизиқишини орттиришдир. Бу саъй-ҳаракатларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий тилларга бўлган эътибори ётади.

    Шу ҳаракатларнинг бири бўлган хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилишни нафақат шаҳар марказларида, балки туманларда ҳам йўлга қўйиш агентлик томонидан алоҳида эътиборга сабаб бўлмоқда. Худди шундай ўзгаришлар мисолида Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган, Халқ таълими бўлимига қарашли «Қалдирғоч» номли оромгоҳни олсак бўлади. Ушбу оромгоҳни бошланғич ўқувчилар учун хорижий тилларга ихтисослаштиш мақсадида агентликнинг Самарқанд вилоят вакиллиги бошлиғи Мухаммадхон Солиев ташриф буюрди. Агентлик вакиллари оромгоҳ шарт-шароитлари билан танишиб, уни қай тарзда хорижий тил муҳитига айлантириш бўйича маслаҳат ишларини олиб боришди. Шу билан биргаликда Грециянинг ММ Публиcатион нашриёти томонидан «Innovative Centre» ўқув марказига келтирилган «Hi Kids!» янги ва инноватсиён инглиз тили ўқув қўлланмалари бепул тақдим этилди ва уни бошланғич ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганиши учун ишлатиш бўйича кўргазма қилинди.

    Ҳозирда янги лагерь фаолияти кезкин ўзгарган десак муболаға бўлмайди. Шу ўзгаришлардан бири бу оромгоҳнинг янги кўргазмали қуроллари бўлиб, улар оромгоҳдаги болаларнинг инглиз тилини ўрганиши учун қулай муҳитни яратади. Бундан ташқари оромгоҳ нафақат халқаро эхпертлар томонидан яратилган ўқув қўлланмаларидан фойдаланишмоқда, балки янги интерактив ўйинлар ҳам болаларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишини янада орттирмоқда.

    Агентликнинг Самарқанд вакиллиги бошлиғи Мухаммадхон Солиев ушбу ҳаракатларнинг сабаби ҳақида шундай дейди:

    Болаларга хорижий тилларни ўргатисаҳ бугунги кунда долзарб масалалардан бири десак муболаға бўлмайди. Замон ўзгариб, глоббалашув жараёни тезлашмоқда агар фарзандларимиз чет тилларини ўрганса шубҳасиз уларнинг маданияти урф-одатларини ҳам ўрганади, тижорат ва илм-фандан андоза олади юксалади.

    Хорижий тилларни ўрганиш ёшларимизнинг бошқа халқлар ҳақидаги тушунчасини ва дунё қарашини оширади. Уларнинг келажакдаги фаолиятлари учун хорижий тилларни билишлари жуда муҳим ва шу сабабли ҳам агентликнинг ушбу сай ҳаракатлари халқимиз ёшларининг юксак келажаклари учун қилинаётган инвестициядир. Агентлик ушбу жараённи энди нафақат ёзги оромгоҳлар, балки йилнинг исталган вақтида ташкил қилиниши мумкин бўлган тил кемплари «language camp» сифатида йўлга қойиш истагида.

    Парвиз Субханкулов

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни

    ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самарқанд вилоят вакиллиги лойиҳалар менежери.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates