Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари Википедиянинг ўзбек тилидаги қисмини бойитиш устида ишлаяпти

    Рақамлаштириш 7 май 2021 1107

    2020 йилда «Diplomat International School» мактаби ўқувчиларининг ташаббуси билан тарих ўқитувчиси Николай Артемев бошчилигида «Википедия» Бутунжаҳон интернет-қомусининг ўзбек тили қисмидаги мақолаларни тўлдириш ва такомиллаштириш учун «Wikischool» лойиҳаси яратилди.

    Интернет-қомусга давлат амалдорлари, сиёсий арбоблар, сиёсий партиялар вакиллари тўғрисида маълумотлар киритилган. Айни вақтда рус тилида 150 дан ортиқ, ўзбек тилида 150 га яқин, инглиз ва немис тилларида ҳам кўплаб мақолалар тайёрланган. Ўқувчилар жорий йил сўнгига қадар Википедия интернет-қомусининг ўзбек тили қисмига 1000 дан ортиқ материал жойлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

    Виртуал энциклопедияни мақолалар билан тўлдириш ишлари мактаб ўқувчилари учун жуда қизиқарли жараён бўлиб, бу уларнинг қўшимча билимларга эга бўлиши, компьютер саводхонлиги, керакли қидирув тизимларидан фойдаланиш ва мулоқот маҳорати бўйича қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates