Ўзбекистонда нечта маҳалла бор?

    Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган маҳаллалар 6 тани (Андижонда – 1 та, Сурхондарёда – 2 та, Тошкент вилоятида – 3 тани) ташкил этмоқда.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республика бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 5 тага кўпайиб, 9 255 тани (2021 йил 1 июль ҳолатига 9 251 та) ташкил этмоқда.

    Шундан 41 таси шаҳарча, 81 таси қишлоқ, 164 таси овул, 8969 таси маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этади.

    Шунингдек, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган маҳаллалар 6 тани (Андижонда – 1 та, Сурхондарёда – 2 та, Тошкент вилоятида –3 тани) ташкил этмоқда.

    2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган маҳаллаларни тузиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида аҳоли фикрини ҳисобга олган ҳолда, аҳолиси кўп бўлган фуқаролар йиғинларини бўлиш натижасида республика бўйича 5 та жумладан:

    Фарғона вилоятида – 2 та, Қўқон шаҳридаги “Узумзор”, “Туркистон”; Тошкент шаҳрида – 3 та, жумладан, Мирзо Улуғбек тумани “Янги Камолот”, “Янги Олмачи”, “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates