Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони 8 та етди

    Ўтган 6 ойи давомида юртимизга "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан 17 та ҳаво кемалари олиб келинди. 

    2023 йилнинг биринчи ярим йили давомида ""Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot sharq", "Panorama Airways" вa "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum air", "Silk avia", "Asia Union Airlines" вa "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

    2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида юртимизга "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан 17 та ҳаво кемалари олиб келинди.

    Бугунги кунда "Uzbekistan Airways" AЖ, "Qanot Sharq", "Centrum Air", "Silk Avia" ҳамда "Humo Air" авиакомпаниялари томонидан маҳаллий йўналишларида ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилмоқда.

    IATA – 2023 ёзги мавсумида резидент ва хорижий авиакомпанияларга ҳафтасига 697 та частотада халқаро парвозларни амалга оширишга рухсатномалар тақдим этилган.