Ўзбекистонда яна 4 та банк Валюта биржаси аъзолилига қабул қилинди

    Бу орқали улар молия бозорида қатор ҳуқуқларга эга бўлишди.

    Хусусан, “Hayot bank”, “Yаngi bank”, “Smart Bank” ва “APEX bank” акциядорлик жамиятлари биржа операцияларида фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон молия бозорида ўз имкониятларини кенгайтириш ҳуқуқига эга бўлишди, деб ёзмоқда ЎзРВБ расмий канали.

    “Smart Bank” - C тоифаси, “APEX bank”, “Hayot bank” ва “Yаngi bank” эса барча - “A”, “В” va “С” тоифалари бўйича ЎзРВБ аъзолигига қабул қилинди.

    “А” тоифаси аъзоларга чет эл валютаси бозорида операцияларни, шу жумладан, валютавий фьючерс шартномалари билан операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

    “В” тоифаси ЎзРВБ аъзоларига давлат қимматли қоғозлари биржа бозоридаги савдоларда қатнашиш ва операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

    “С” тоифаси бўйича аъзолик - банклараро пул бозори ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан кредит ва депозит аукционларида операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

    Маълумот учун, биржа савдолари иштирокчилари сонини кенгайтириш, шунингдек, молия бозори субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзРВБга аъзо бўлиш учун йиғимлар ва тўловлар ундирилмайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates