баннер
16 мар 2025
06:48

    Ўзбекистонда янги “GAB Airlines” авиакомпанияси ташкил этилгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги “GAB Airlines” авиакомпанияси ташкил этилгани ва Airbus-320 ва Airbus-330 ҳаво кемаларида парвозларни амалга ошириши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлигининг маълум қилишича, фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш учун, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида қонун талабларига мувофиқ ҳар қандай юридик шахс “Ўзавиация” агентлигидан белгиланган тартибда ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиши шарт.

    Фақатгина ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олгандан кейингина авиакомпания мақомини олиш мумкин ва ҳаво кемаларида ҳаво ташувларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

    Ўзини “GAB Airlines” авиакомпанияси деб атаётган ташкилот бугунги кунга қадар “Ўзавиация” агентлигига ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиш учун ариза ва ҳаво кемасини сотиб олгани ёки ижарага (лизингга) олгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган.

    Шундай қилиб, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда “GAB Airlines” авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақида эълон қилинаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech