Қайд этилишича, йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида QR-чипталарни “Paynet” шохобчалари орқали ҳам сотиб олиш имконияти яратилди. Бу каби шохобчалар сони шаҳар бўйлаб 2700 тани ташкил этмоқда.
Аввал йўловчилар бир марталик QR-чипталарни шаҳар бўйлаб ўрнатилган 5000 дан ортиқ ўз-ўзига хизмат кўрсатиш инфокиоскларидан харид қилишлари мумкин эди.
Эндиликда QR чипталарни 8 000 га яқин нуқтадан сотиб олиш имконияти яратилди.