Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, 2024 йилда Тошкент метрополитени 270,3 миллион йўловчини ташиган.
Сўнгги йилларда йўловчилар оқимининг ўзгариши:
— 2020 йил – 38,8 млн
— 2021 йил – 101,8 млн
— 2022 йил – 136,7 млн
— 2023 йил – 172,0 млн
— 2024 йил – 270,3 млн
Йўловчилар оқимининг кескин ўсиши – метрополитенни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижаси ҳисобланади, жумладан:
— Янги бекатларни ишга тушириш ва метро тармоғини кенгайтириш
— Хизмат кўрсатиш сифати ва саёҳат қулайлигини ошириш
— Линияларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш
— Ҳаракатланиш частотаси ва ҳаракатдаги таркиблар сонини кўпайтириш
Транспорт вазирлиги барча фуқаролар учун қулай, тез ва хавфсиз йўловчи ташишни таъминлаган ҳолда, жамоат транспортини янада ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиради, — дейилади хабарда.