Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев иштирок этди.
Дунёнинг 14 мамлакатидан 70 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этаётган ушбу халқаро кўргазма яна бир бор транспорт соҳасининг темир йўл, денгиз, авиация, тижорат транспорти ва транспорт-логистика хизматлари каби соҳаларини бирлаштирган самарали майдонга айланди.
Транспорт саноатининг етакчи компанияларини бир майдонда жамлаган кўргазма экспозициясида транспорт ва логистика соҳасининг сўнгги ютуқлари ва таклифлари, шунингдек, логистика операцияларини соддалаштирадиган ва автоматлаштирадиган рақамли ва IT ечимлари намойиш этиляпти.
Тадбир «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида 5-7 ноябрь кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.