RÖNESANS HOLDING транспорт инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирди

    Бугун транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркиянинг «RÖNESANS HOLDING» бошқаруви раиси Камил Яникомероғлу билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда томонлар турк компаниясининг мамлакатимизда ДХШ асосида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама этдилар.

    Камил Яникомероғлу компания Тошкент – Самарқанд тезюрар темир йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганини алоҳида таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    «RÖNESANS HOLDING» Туркиядаги энг йирик қурилиш ва инвестиция компанияларидан бири бўлиб, Голландия, Швейцария, Германия ва бошқа бир қатор мамлакатларда ўз филиалларига эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates