Ўзбекистонда ёш рассомлар кўргазмаси бўлиб ўтди

    Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган болалар расмлари кўргазмаси ташкил этилди.

    Тошкент фотосуратлар уйида ташкил этилган халқаро тадбир “Табиатни биргаликда асрайлик" мавзусида бўлди.

    Дунёда саноат жадал ривожланаётган ХХI асрда экология масаласи, айниқса, аҳолининг экологик маданиятини ошириш долзарбдир.

    Шу боис мамлакатимизда экологик таълим ва маърифат, маданият даражасини юксалтириш, янгича дунёқарашни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.

    Кўргазманинг мақсади – ШҲТга аъзо давлатлар болалари орасида экологик саводхонликни ошириш, табиатни муҳофаза қилиш, уларнинг тасвирий санъат ва бадиий ижодга бўлган қизиқишини ошириш, иқтидорли ёш рассомларни аниқлашдан иборат.

    Тадбирда Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Белорус Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич ва Мактабгача таълим агентлиги директори ўринбосари Оятилло Раҳматуллаевлар сўзга чиқиб, бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодда экологик онг ва маданиятни шакллантириш, экологик тарбияни ривожлантиришга ҳизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

    Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўргазмада иштирок этган ижодий ишлар орасидан “Энг яхши мактабгача таълим муассасаси”, “Энг яхши ёш қатнашчи”, “Энг фаол устоз”, “Энг яхши қорақалпоғистонлик қатнашчи”, “Энг фаол вилоят”, “Энг яхши мавзуга оид расм” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

    Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари ва “Свитанак” белорус миллий-маданий маркази қошидаги “Ветрик” болалар театр-студияси жамоаси томонидан мусиқа ва рақс дастурлари намойиш этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates